Цитолак
Препаратнинг савдо номи: Реопар-С
Таъсир қилувчи модда (ХПН): Сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, кальций хлориди, калий хлориди, магний хлориди
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сорбитол – 60,0 мг, натрий лактати (100% моддага қайта ҳисоблаганда) – 19,0 мг, натрий хлориди – 6,0 мг, кальций хлорид дигидрати (кальций хлоридига қайта ҳисоблаганда) – 0,1 мг, калий хлориди – 0,3 мг, магний хлорид гексагидрати (магний хлоридига қайта ҳисоблаганда) – 0,2 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача
назарий осмолярлиги – 891 мОсмоль/л;
ион таркиби: 1 л препарат Nа+ – 272,20 ммоль, К+ – 4,02 ммоль, Са2+– 0,90 ммоль, Мg2+ – 2,10 ммоль, Сl- – 112,69 ммоль, С3H5O3- – 169,55 ммоль.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сув-электролит мувозанатига таъсир этувчи эритмалар. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада.
АТХ коди: B05ВВ04
- Фармакологик хусусиятлари
- Қўлланилиши
- Қўллаш усули ва дозалари
- Ножўя таъсирлари
- Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Дориларнинг ўзаро таъсири
- Махсус кўрсатмалар
- Дозани ошириб юборилиши
- Чиқарилиш шакли
- Сақлаш шароити
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ишлаб чиқарувчи
Фармакодинамикаси
Препарат реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида тўпланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шундай қилиб, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.
Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактат ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувга киришишига қараб секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 дақиқа ўтгач намоён бўлади.
Натрий хлориди регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.
Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.
Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, юқори дозаларда эса – манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолиннинг миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида тўпланади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида тўпланади, 6-12% сийдик билан чиқарилади.
Қон томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади, улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.
Натрий хлориди айланаётган қон ҳажмини фақат вақтинча ошириб, қон томирларидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.
– капилляр қон оқимини яхшилашда, травматик, жарроҳлик, гемолитик, токсик ва куйиш шокларида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигини олдини олиш ва даволаш мақсадида;
– интоксикация билан кечадиган юқумли касалликлар ва сурункали гепатитнинг кучайишида;
– сепсисда;
– операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;
– тромбоз, тромбофлебит, эндартериитнинг олдини олиш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилашда;
– Рейно касаллигида.
Препарат катталарга вена ичига томчилаб, дақиқасига 40-60 томчи тезликда юборилади. Зарурати бўлганида дақиқасига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 дақиқа ўтгач эса, реакция бўлмаганида, препарат оқим билан юборилади.
Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (6-7 мл/кг тана вазнига) дан томчилаб юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолда инфузиясини шифохонагача бўлган босқичда, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан кейинги даврда ва турли хирургик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такрорий, кун ора юборилади, даволаш курси 10 та инфузиягача.
Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал қон босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.
Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш хисси.
Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши, қусиш.
Умумий бузилишлар: юбориш жойида ўзгаришлар, жумладан оғриқ ва ачишиш кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик. Препарат алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (бош мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, III даражали артериал гипертензия, юракни декомпенсацияланган нуқсонлари, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланиш, олигурияда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.
Номутаносиблик
Препаратни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Препарат қоннинг кислота-ишқор ҳолати ва электролит кўрсаткичларини, шунингдек жигарнинг функционал ҳолати ҳамда артериал босимни назорат қилган ҳолда қўлланилади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.
Препарат сорбит сақлайди, шунинг учун фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмайдиган беморларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Болалар. Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.
Болаларга қўллаш тавсия этилмайди!
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат стационар шароитида қўлланганлиги туфайли, бундай таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал қон босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин тез йўқолади.
Инфузия учун эритма. 100 мл. 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл полипропиленли флаконларда.1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қўтида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Шифокор рецепти бўйича.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 140163, Самарқанд ш., Фарход ш., 9.
Тел/Факс: +998662307700 Э-почта: info@seem.uz Web: www.seem.uz













