Флавон

Препаратнинг савдо номи: Флавон

Таъсир этувчи модда (ХПН): Меглюмин натрий сукцинати

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:
1 мл эритма сақлайди:
фаол модда: меглюмин натрий сукцинати – 15,00 мг;
ёрдамчи моддалар: Натрий хлориди – 6,00 мг, Калий хлориди – 0,30 мг, Магний хлориди (сувсиз хисобида) – 0,12 мг, Инъекция учун сув – 1,0 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сув-электролит балансига таъсир этувчи эритмалар.

АТХ коди: В05ВВ

Фармакодинамикаси

Антигипоксик ва антиоксидант таъсирга эга, ҳужайраларда аэроб жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади, эркин радикаллар маҳсулини камайтиради ва ҳужайраларнинг энергия потенциалини тиклайди.
Препарат Кребс цикли ферментатив жараёнларини фаоллаштиради ва ҳамда ёғ кислоталари ва глюкозанинг ҳужайралар томонидан утилизация қилинишига кўмаклашади, кислота-ишқор мувозанатини ва қоннинг газ таркибини меъёрлаштиради. Ўртача диуретик таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Препарат вена ичига юборилганда тез ўзлаштирилади ва организмда тўпланиб қолмайди.

Катталар ва 1 ёшдан ошган болаларда турли хил этиологияли ўткир эндоген ва экзоген интоксикацияларида, антигипоксик ва дезинтоксикация қилувчи восита сифатида қўлланилади.

Катталарда: вена ичига 1-4,5 мл/дақ. (дақиқасига 90 томчигача) тезликда юборилади. Ўртача суткалик доза 10 мл/кг. Даволаш курси – 11 кунгача.
1 ёшдан катта болаларда: вена ичига 6-10 мл /кг/сутка миқдорида 3-4 мл/дақиқа тезликда юборилади. Даволаш курси 11 кун.
Кекса беморларда тадқиқотлар ўтказилмаган: Шу муносабат билан препаратни қўллашда ўртача тезликда юбориш керак: 20-40 томчи/дақиқа (1-2 мл/дақиқа.).
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда тадқиқотлар ўтказилмаган: Шу муносабат билан бундай беморларда препаратни қўллашда эҳтиёткорлик тавсия этилади.
Агар декомпенсацияланган алкалоз аниқланса: қоннинг кислота-ишқор ҳолати нормаллашгунча препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Препаратни тез қўллаш билан ножўя самарали таъсирлари бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, ножўя самарали таъсирлар уларнинг ривожланиш частотасига кўра қуйидагича таснифланади:
– жуда тез-тез (1/10);
– тез-тез (1/100 дан <1/10 гача);
– камдан-кам ҳолларда (1/1000 дан <1/100 гача);
– кам ҳолларда (1/10000 дан <1/1000 гача);
– жуда кам ҳолларда (<1/10000);
частотаси номаълум (мавжуд маълумотлар асосида частотани аниқлаш мумкин эмас).
Иммунитет тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам – аллергик тошмалар, эшакеми, қичишиш.
Нафас олиш тизими томонидан: жуда камдан-кам ҳолларда – нафас қисилиши, қуруқ йўтал.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда камдан-кам ҳолларда – тахикардия, юрак уриши, ҳансираш, юрак соҳасидаги оғриқ, кўкрак қафасида оғриқ, артериал гипотензия/ гипертензия, ёниш ҳисси ва тананинг юқори қисми қизариши кўринишидаги қисқа муддатли реакциялар.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда камдан-кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, оғизда «металл» таъми ҳисси, қорин оғриғи, диарея.
Асаб тизими томонидан: жуда камдан-кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, тиришиш, титроқ, парестезия, қўзғалиш, безовталик.
Инъекция жойидаги умумий ўзгаришлар ва бузилишлар: жуда камдан-кам ҳолларда – гипертермия, титроқ, терлаш, ҳолсизлик, инъекция жойидаги оғриқ, шиш, гиперемия, флебит.
Ножўя таъсирларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун дозалаш режимига ва препаратни қабул қилиш тезлигига риоя қилиш тавсия этилади.
Агар салбий реакциялар юзага келса, препаратни қабул қилиш тезлигини камайтириш тавсия этилади.
Агар кўрсатмаларда кўрсатилган ножўя таъсирлардан бирортаси жадаллашса ёки кўрсатмаларда кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирлар кузатилса, бемор бу ҳақда шифокорга хабар бериши керак.

– бош мия жарохатидан кейин, бош мия шиши билан боғлиқ кечадиган холат;
– ўткир буйрак етишмовчилиги;
– сурункали буйрак касалликлари (5-босқич, ГФТ дақиқасига 15 мл дан камроқ);
– ҳомиладорлик даври;
– лактация даври (эмизиш);
– индивидуал ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни алкалоз, буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.
Препарат 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Препарат антибиотиклар, сувда эрийдиган витаминлар ва глюкоза эритмаси билан яхши мутаносиб.
Препаратни флаконида ва идишларда, бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия этилмайди.
Препаратини кальций сукцинати чўкмаси ҳосил бўлиши эҳтимоли сабабли, кальций препаратлари билан бир вақтда вена ичига юбориш мумкин эмас.

Препарат организмдаги аэроб жараёнларни фаоллашиши туфайли қонда глюкоза концентрациясини пасайиши, сийдик ишқорланиши реакцияси пайдо бўлиши мумкин.
Қандли диабети бўлган ёки глюкозага чидамлилиги пасайган беморларнинг қонидаги глюкоза концентрациясини мунтазам текшириб туриш керак.
Эритма ранги ўзгарганда ёки чўкма ҳосил бўлган ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация давридаги қўлланилиши:
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ушбу гуруҳдагиларда клиник тадқиқодлар мавжуд эмаслиги туфайли препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Буйрак фаолиятлари бузилишида қўлланилиши:
Буйрак фаолиятларини яққол бузилишларида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Болаларда қўлланилиши:
Бир ёшдан ошган болаларда препарат вена ичига суткада бир марта дақиқасига 3-4 мл тезликда, 6-10 мл/кг тана вазни хисоб-китобидан томчилатиб юборилади.
Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таьсири:
Препарат билан даволаш курсини ўтказиш вақтида, автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препаратининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаган.

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан полипропиленли флаконларда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қўтида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатишга рухсат этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг, препарат қўлланилмасин.
Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмалари ишлатилсин.

Рецепти бўйича.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 140163, Самарқанд ш., Фарход ш., 9.
Тел/Факс: +998662307700 Э-почта: info@seem.uz Web: www.seem.uz