Осмонит

Препаратнинг савдо номи: Осмонит

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-лизин эсцинати

Дори шакли: инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат 1 мг/мл.

Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: L-лизин эсцинати – 1,0 мг.
ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ангиопротектор восита.

АТХ коди: С05СХ

L-лизин яллиғланишга қарши, шишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Эсцин – сапонин, лизосомал гидролазалар фаоллигини пасайтиради, бу капиллярларнинг деворидаги ва уларнинг атрофидаги бириктирувчи тўқимадаги мукополисахаридларнинг парчаланишини олдини олади, ва шундай қилиб ошган томир-тўқима ўтказувчанлигини меъёрлаштиради ва экссудация (шиш) га қарши, яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Препарат томирларнинг тонусини оширади, ўрта миёна иммунитетни тўғриловчи ва гипогликемик самаралар кўрсатади.
L-лизин – алмаштириб бўлмайдиган аминокислота. У организм томонидан ишлаб чиқарилмайди, овқат ёки қўшимчалар билан организмга тушади. Мушак оқсиллари ушбу аминокислотани сақлайди. Бу унинг спортда қўлланилишини асослайди. Препаратнинг хусусиятлари капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар гуруҳига тегишлидир. Аминокислота оқсиллар асоси бўлиб хизмат қилади, тўқималар, айниқса мушакларнинг тикланишида, ўсишида ва ривожланишида иштирок этади. Ферментлар, антитаначалар, гормонларни ишлаб чиқаради, томирлар тонусини ва тўқималар ўтказувчанлигини оширади. Ўртача гипогликемик самарага эга. Лизин иммунитетни мустаҳкамлайди, кальций ўзлаштирилишига ёрдам беради, мушакли тўқималар вазнини тез йиғилишини таъминлайди, пайларни чўзилиш ва узилишдан ва чўзилишидан ҳимоя қилади, тинка-мадорни қуритадиган машқлар бажарилишидан кейин организмни тиклайди. L-лизин эсцинатини жароҳатлардан кейин қўлланилиши жарроҳлик амалиётлари ўтказилишидан сақланишга ва тикланишни тезлаштиришга имкон беради.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

− жарохатдан кейинги, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши вақтидаги ва ундан кейинги турли жойлашувга эга шишлар: бош ва орқа миянинг оғир шишлари, шу жумладан бош мия ички қон қуйилишлари, бош мия ички босимининг ошиши ва шишиш-бўкиш кўринишлари;
− мия қон айланишининг сурункали ликвор-венозли бузилишлари ва вегетатив томирли дистонияси;
− қон билан таъминланишнинг маҳаллий бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратини жалб қилиниши билан юмшоқ тўқималарнинг шишлари;
− умуртқа поғонаси, тана, оёқ-қўлларнинг шишли-оғриқли синдромлари;
− шишиш-яллиғланиш синдроми билан бирга кечувчи ўткир тромбофлебитдаги оёқларнинг веноз қон айланишини оғир бузилишларида қўлланилади.

Препарат қатъий вена ичига аста-секинлик билан 5-10 мл ли суткалик дозада юборилади. (артерия ичига юборишга йўл қўйилмайди!). Вена ичига томчилаб юбориш тавсия этилади. Инфузион эритмани тайёрлашда препарат 50–100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади.
Беморнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатларда (ўткир бош мия жароҳати, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши вақтидаги ва ундан кейинги бош ва орқа миянинг шишиш-бўкиш кўринишлари билан кечувчи шишлари, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг кенг жароҳатлари оқибатидаги катта ўлчамли шишлар) суткалик доза икки марта юборишга бўлиниб, 20 мл гача оширилади. Катталар учун максимал суткалик доза – 25 мл.
Болаларда бир марталик доза: 1-5 ёшлиларда – 1 кг тана вазнига 0,22 мг L-лизин эсцинати; 5-10 ёшлиларда – 0,18 мг/кг; 10 ёш ва ундан катталарда – 1 кг тана вазнига 0,15 мг ни ташкил қилади. Препарат суткада 2 марта юборилади.
Даволаш курсининг давомийлиги беморнинг ҳолати ва даволашнинг самарадорлигига қараб, 2 кундан дан 8 кунгача давом эттирилади.

Лизин эсцинатига шахсий юқори сезувчанликда айрим беморларда қуйидагилар кузатилиши мумкин:
марказий ва периферик асаб тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, тремор;
жигар ва билиар тизими томонидан: камдан-кам ҳолларда – трансаминазалар ва билирубин даражасининг ошиши;
меъда-ичак йўли томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, камдан-кам ҳолларда – қусиш, диарея, қорин оғриғи;
юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал гипотензия ёки артериал гипертензия, тахикардия, тўш орқасида оғриқ;
нафас аъзолари томонидан: камдан-кам ҳолларда – қуруқ йўтал;
аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси (папуллёз, петехиал, эритематозли), қичишиш, юз терисининг қизариши, иситма, эшакеми, саноқли (бир нечта) ҳолларда – Квинке шиши, анафилактик шок;
маҳаллий реакциялар: камдан-кам ҳолларда – юборишда вена йўллари бўйлаб ачишиш ҳисси, флебит, юбориш жойида оғриқ ва шиш;
бошқалар: камдан-кам ҳолларда – умумий ҳолсизлик, этни увишиши, қизиш ҳисси, терлаш.

− L-лизин эсцинатига ва/ёки препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;
− буйраклар функциясининг оғир бузилишлари;
− жигар функциясининг оғир бузилишлари;
− ҳомиладорлик;
− эмизиш даври;
− 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

L-лизин билан даволанишда бошқа дори воситалари (яллиғланишга қарши, анальгетиклар, микробларга қарши воситалар) ни мувофиқ кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин.
Препаратни аминогликозидлар билан, уларнинг нефротоксиклиги ошиши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллаш мумкин эмас. L-лизинни буюришдан олдин антикоагулянтлар билан давомли даволаш ўтказилган ҳолларда, ёки L-лизинни ва антикоагулянтларни бир вақтда буюришнинг зарурати бўлганида, охиргисининг дозасига тузатиш киритиш (дозани камайтириш) ва протромбин индексини назорат қилиш лозим.
Цефалоспорин қатори антибиотикларини бир вақтда қўлланганида эсциннинг плазма оқсиллари билан боғланиши ёмонлашади, бу эсциннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфи билан бирга унинг қондаги эркин концентрациясини ошириши мумкин.

Гепатохолецистити мавжуд айрим беморларда препарат буюрилганида, трансаминазалар ва билирубин (тўғри фракциялари) фаоллигининг қисқа муддатли ошиши кузатилиши мумкин, бу беморлар учун хавф туғдирмайди ва препарат бекор қилинишини талаб қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ҳозирги вақтда маълумотлар йўқ, бироқ препаратни қўллашда асаб тизими томонидан тахмин қилинган ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Белгилари: қизиш, тахикардия, меноррагия, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, эпигастрал соҳада оғриқ.
Даволаш: симптоматик даволаш.

1 мг/мл инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат 5 мл дан ампулаларда. 5 та ёки 10 та ампуладан ПВХ дан ясалган контур уяли ўрамда тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили:
“BAYAN MEDICAL” МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 160-уй.
Тел.: +99871 207 89 98.
Эл. почта: info@bayanmedical.uz