Кардионик
Препаратнинг савдо номи: Кардионик
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Калий ва магний аспарагинати
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: калий аспарагинати – 10,98 мг; магний аспарагинати – 8,05 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол – 20 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ, деярли рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препарат.
АТХ коди: А12СХ
- Фармакологик хусусиятлари
- Қўлланилиши
- Қўллаш усули ва дозалари
- Ножўя таъсирлари
- Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Дориларнинг ўзаро таъсири
- Махсус кўрсатмалар
- Дозани ошириб юборилиши
- Чиқарилиш шакли
- Сақлаш шароити
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ишлаб чиқарувчи
Фармакодинамикаси
Препарат калий ва магний танқислигини бартараф қилишга ёрдам беради, электролит мувозанатни нормаллаштиради, антиаритмик таъсир кўрсатади, миокардда моддалар алмашинувини яхшилайди.
Калий ионлари – АТФ, гликоген, оқсиллар, ацетилхолин ва бошқаларни синтезини рағбатлантиради. Манфий хроно– ва батмотроп, юқори дозаларда – манфий ино- ва дромотроп таъсирларга эга. Калий ионлари кичик дозаларда коронар артерияларни кенгайтиради, юқори дозаларда торайтиради. Шунингдек ўртача диуретик таъсир ҳам кўрсатади.
Магний ионлари – нейронларни қўзғатувчанлигини камайтиради, нерв-мушак ўтказувчанлигини секинлаштиради, кўпчилик ферментатив реакцияларда, электролитларни мувозанатини сақлашда ионларни ташилишида, мембраналарнинг, ўтказувчанлигида иштирок этади. Магний калийни ҳужайраларга киришига ёрдам беради, яъни натрий-калий АТФ-азани фаоллаштириб, ҳужайрадан натрийни чиқаради ва калийни қайтаради, натрийнинг концентрациясини камайтиради, қон томирларни силлиқ мушакларида резистентликни пасайтириб, натрийни калийга алмашинувига тўсқинлик қилади. Магний ДНК (пентозофосфат) структурасига киради, РНК синтези, наслий аппаратда, ҳужайрани ўсишида ва ҳужайраларни бўлиниш жараёнларида иштирок этади. Стрессда катехоламинни ҳаддан зиёд ажралиб чиқарилишини чеклайди ва олдини олади, мумкин бўлган липолизни ва эркин ёғ кислоталарини ажралиб чиқишини камайтиради. Миокард тўқималарида ишемияга қарши таъсир кўрсатади: юрак қисқаришларини зўрайиши ва юрак ритми тезлигини, бу миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайишига олиб келади, қон томирларни, жумладан коронар қон томирларини кенгайишини чақиради.
Аспарагинат – магний ва калий ионларини ҳужайра ичи бўшлиғига киришига ёрдам беради, фосфатларни ҳужайралар аро синтезини рағбатлантиради.
Препарат нерв толалари бўйича импульсларни ўтказилишини, синаптик ўтказувчанлик, мушакларни қисқаришини, юрак мушагини ишини бошқаради. Магний ионлари ҳисобига энергияни тушиши ва ишлатилиши жараёнларида иштирок этади, мембраналарни ўтказувчанлигини, нейро-мушак ўтказувчанлигини, ДНК, РНК синтезини ҳужайраларни ўсиши, ҳужайраларни бўлиниши, кислородни ўзлаштирилишини ва фосфатларни синтезини нормаллаштиради. Препарат юрак гликозидларига юқори сезувчанлигини камайтиради, уларни токсиклик белгиларини камайтиради, глюкокортикостероидлар ва диуретиклар чақирган гипокалиемияни бартараф этади.
Фармакокинетикаси
Калий ва магний ионлари тез ва тўлиқ сўрилади ва организмни барча тўқималари бўйича тақсимланади. Калий тезда ҳужайра ичига тушиши ва организмдан чиқарилиши туфайли, қон плазмасидаги калийнинг концентрациясини нисбатан қисқа муддат юқори бўлиб қолади. Магний ионларини аҳамиятли қисми плазмада оқсиллар билан (25-30%) комплекс бирикмаларни ҳосил қилади. Калий ва магний ионлари асосан сийдик, оз миқдори – аҳлат, тер, кўз ёши ва бошқалар билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида калий ва магний ионларини чиқарилиши секинлашиши мумкин.
Препарат калий ва магний танқислигини бартараф қилиш учун, юрак ишемик касаллигида, жумладан ўткир миокард инфаркти, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ритмини бузилишларида (жумладан гипокалиемия, юрак гликозидларини интоксикацияси чақирган аритмиялар), шунингдек кардиохирургик беморларда дастлабки ва кейинги даволаш учун қўлланади.
Препарат парентерал (вена ичига (в/и), томчилаб) юбориш учун буюрилади.
В/и юборишни секин ўтказиш лозим. Препаратни гиперкалиемия ва гипермагниемия хавфи, беморни ҳаётига хавф туғдирувчи аритмияни пайдо бўлиши туфайли, в/и тез юбориш мумкин эмас.
Препаратни дозаси ва юбориш давомийлиги қўллаш учун кўрсатма ва гипокалиемия даражасига қараб индивидуал равишда аниқланади. Препаратни кабул килишнинг максимал тезлиги 5 мл/кг/соатни ташкил килади.
Катталарга одатда эритмани в/и томчилаб 250-500 мл дан суткада 1-2 марта, дақиқасига 15-30 томчи тезликда буюрилади. Кардиохирургик аралашувлардан бир ҳафта олдин, операциядан кейин бир ҳафта давомида эритмани в/и томчилаб дақиқасига 20-25 томчи тезликда суткада 250-500 мл дан ҳар куни юборилади.
В/и тез оқим билан юборилганда ёки препаратни терапевтик дозадан аҳамиятли юқори дозаларда юборилганда гиперкалиемия ва гипермагниемияни барча симптомлари юзага келиши мумкин. Флебит ва тромбоз ривожланиши мумкин.
Гиперкалиемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, мушак заифлиги, оёқ-қўлларни парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхташи.
Гипермагниемия симптомлари: юзни қизариши, чанқоқлик, артериал гипотензия, брадикардия, парезлар, арефлексия, мушак заифлиги, нафас марказини сусайиши, аритмиялар, тиришишлар, чарчоқлик кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига (жумладан сорбитолга) юқори сезувчанлик, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, гипермагниемия, шок, атриовентрикуляр блокада, артериал гипотензия, олигурия ва анурия, дегидратация, ўткир метаболик ацидоз, оғир миастения, буйрак усти бези пўстлоғининг етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, гемолиз, метанол билан заҳарланиш, фруктозо-1,6-дифосфатаза танқислиги, аминокислоталар алмашинувини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар фаолиятини бузилишлари, метаболик ацидоз, шишларни пайдо бўлиши хавфи, сурункали буйрак етишмовчилигида, (агар магнийни қондаги миқдорини мунтазам назорат қилиш имкони бўлмаса) қон плазмасида фосфатлар даражасини пасайиши, кальций, магний ва аммоний фосфати алмашинувини бузилишлари билан боғлиқ сийдик-тош касаллиги, болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ангиотензинга – айлантирувчи ферменти (ААФ) ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемияга олиб келиши мумкин (қон зардобида калий даражасини назорат қилиш зарур).
Препарат юрак гликозидлари эритмалари билан фармацевтик мутаносиб (уларни ўзлаштира олинишини яхшилайди, нохуш самараларни камайтиради), унга зарурат бўлганида юрак гликозидлари эритмаларини қўшиш мумкин.
Препарат аритмияга қарши препаратларнинг манфий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради.
Магний ионларини сақлаши ҳисобига неомицин, полимиксин В, тетрациклин ва стрептомицин самарасини пасайтиради.
Кальцитриол қон плазмасида магний концентрациясини оширади, кальций препаратлари магнийнинг самарасини пасайтиради.
Умумий анестетиклар марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини оширади. Қутбсизлантирувчи миорелаксантлар (атракурий безилати, декаметоний бромиди ва суксаметоний хлориди, бромид, йодид билан) бир вақтда қўлланганида нерв-мушак блокадаси кучайиши мумкин.
Агар препаратни бошқа инъекцион эритмалар билан аралаштирилганда хиралашиш ёки опалесценция пайдо бўлса, у ҳолда бундай аралашмаларни юбориш мумкин эмас.
Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмаларни ишлатиш лозим. Флакон очилгандан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни педиатрияда фақат бевосита кўрсатма бўлганида ва кутиладиган фойда ва мумкин бўлган хавфни баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.
Препаратни беморни ҳаёти учун хавф туғдириши туфайли, в/и тез юбориш мумкин эмас.
Препаратни узоқ вақт қўлланганда ЭКГ ва қонда калий ва магний даражасини назорат қилиш зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши:
Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:
Маълумотлар йўқ.
Дозани ошириб юборилиши гиперкалиемия ва гипермагниемия симптомлари билан кечади.
Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, кардиоваскуляр симптомлар (брадикардия, аритмия, қон босимини тушиши, қон томирли коллапс, хушдан кетиш ҳатто юрак қоринчаларининг липиллаши ва диастолада юракнинг тўхташи); нейротоксик симптомлар (проприоцептив сезувчанликни бузилиши, оёқларда парестезиялар ва онгни чалкашиши).
Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми, летаргия, қовуқ атонияси, қабзият, атриовентрикуляр ўтказувчанликни ва қоринчаларда қўзғалишни тарқалишини ёмонлашиши. Юқорироқ концентрацияларда: чуқур пай рефлексларни сусайиши, қон босимини тушиши, нафас фалажи, диастолада юракни тўхтаб қолиши.
Даволаш: кальций ва натрий тузи эритмаларини в/и га юбориш: 0,9% ли натрий хлориди эритмасини; 10-40 мл 10% ли кальций глюконати ёки кальций хлоридини (дозани ошириб юборилишини оғирлигига қараб), инсулин билан 300-500 мл глюкозанинг 5% ли эритмасини в/и томчилаб (ҳар 3-5 г глюкозага 1 ТБ инсулин) нафас фаолиятини ва гемодинамикани тутиб туриши бўйича чораларни, симптоматик даволаш ўтказилади. Магний ионларининг токсик таъсири чақирган периферик парезларда, айниқса нафас мушакларини парезида физостигмин юбориш мумкин. Оғир заҳарланиш ҳолатларида санаб ўтилган чоралар самарасиз бўлганида ёки буйрак етишмовчилиги бўлганида гемодиализ ёки перитонеал диализни ўтказиш кўрсатилган.
Инфузия учун эритма. 100 мл, 250 мл ва 500 мл полипропиленли флаконларда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қўтида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Шифокор рецепти бўйича.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 140163, Самарқанд ш., Фарход ш., 9.
Тел/Факс: +998662307700 Э-почта: info@seem.uz Web: www.seem.uz













