Тизол
Препаратнинг савдо номи: Тизол
Таъсир этувчи модда (ХПН): Метронидазол
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метронидазол – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди-7 мг, трилон Б-0,1 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ бироз сарғиш рангли, яшил тусли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга ва протозойларга қарши восита.
АТХ коди: J01XD01
- Фармакологик хусусиятлари
- Қўлланилиши
- Қўллаш усули ва дозалари
- Ножўя таъсирлари
- Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Дориларнинг ўзаро таъсири
- Махсус кўрсатмалар
- Дозани ошириб юборилиши
- Чиқарилиш шакли
- Сақлаш шароити
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ишлаб чиқарувчи
Метронидазол протозойларга қарши ва микробларга қарши самарали кенг таъсир доирасига эга воситадир. Препарат Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica, Lamblia intestinalis, шунингдек облигат анаэроблар (спора ҳосил қиладиган ва спора ҳосил қилмайдиган) – Bacteroides spp. (В. fragilis, В. ovatus, В. distasonis, В. thetaiotaomicron, В. vulgatus), Fusobacterium spp., Clostridium spp., Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., ra Eubacterium сезувчан штаммларига нисбатан юқори фаолликни намоён этмайди.
Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезувчан эмас, аммо метронидазол аралаш флора иштирокида (аэроблар ва анаэроблар) одатий аэробларга қарши самарали антибиотиклар билан синергик таъсир кўрсатади.
Фармакодинамикаси
Метронидазолнинг таъсир механизми 5-нитрогуруҳининг анаэроб микроорганизмлар ва содда хайвонларнинг ҳужайра ички транспорт протеинлари томонидан биокимёвий жихатдан қайтарилиши билан боғлиқ. Тайёрланган 5-нитрогуруҳ микроорганизмлар ҳужайраларининг ДНК си билан ўзаро таъсирга киришиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилади, бу бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Анаэроб инфекцияси бўлган беморларга 500 мг метронидазолни 20 дақиқа давомида вена ичига юборилганда препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси 1 соатдан кейин 35,2 мкг/мл ни, 4 соатдан кейин – 33,9 мкг/мл ни, 8 соатдан кейин – 25,7 мкг/мл ни ташкил қилган. Препарат организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиқлари, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришиб, аъзо ва тўқималарга яхши киради. Қон оқсиллари билан боғланиши суст ва 10-20% дан ошмайди. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига юборилгандан кейин метронидазолнинг қон плазмасидаги концентрациясидан аҳамиятли даражада ошиши мумкин.
Метронидазолни чиқарилиши асосан буйраклар орқали амалга оширилади – дозанинг 63% (20% препарат ўзгармаган кўринишда) чиқарилади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-7 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси дақиқасига 10,2 мл ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препарат такроран юборилгандан кейин метронидазолни қон зардобида тўпланиши кузатилади. Шунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метронидазолни қабул қилиш сонини камайтириш лозим.
Метронидазол, инфузия учун эритма, сезгир микроорганизмлар келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволаш учун тавсия этилади:
– асосан қорин бўшлиғи ва сийдик-чиқариш йўллари аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларида анаэроб инфекцияларни олдини олиш ва даволаш;
– оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларни мажмуавий даволаш;
– ичак ва жигар амёбиазини оғир шакли;
– сепсис;
– перитонит;
– остеомиелит;
– гинекологик инфекциялар;
– кичик чаноқ ва бош мия абсцесси;
– абсцесс ҳосил бўладиган пневмония;
– газли гангрена;
– тери ва юмшоқ тўқималар, суяк ва бўғимларнинг инфекцияларини даволаш учун тавсия қилинади.
Вена ичига юбориш учун буюрилади. Метронидазолни инфекция оғир кечиши, шунингдек препаратни ичга қабул қилишнинг иложи бўлмаганида вена ичига юбориш кўрсатилган.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун бир марталик доза 500 мг ни ташкил этади, вена ичига узлуксиз (оқим билан) ёки томчилаб юбориш тезлиги – дақиқасига 5 мл. Юборишлар орасидаги интервал – 8 соат. Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади. Максимал суткалик доза – 4 г дан кўп эмас. Кўрсатмалар бўйича, инфекциянинг характерга кўра, метронидазолнинг самарани бир маромда ушлаб турувчи перорал шакллари билан даволашга ўтишни амалга оширилади.
12 ёшгача булган болаларга метронидазолни бир кг тана вазнига 7,5 мг дан суткада 3 марта дақиқасига 5 мл тезликда юборилади.
Чаноқ аъзоларида ва сийдик чиқариш йўлларининг режали операцияларидан олдин анаэроб инфекцияларни олдини олиш учун катталар ва 12 ёшдан катта болаларга метронидазолни инфузия кўринишида 500-1000 мг дозада, операция кунида ва кейинги кунларда – суткада 1500 мг дозада (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади.
Операциядан кейин инфекцион асоратлар ривожланганида даволаш давомийлигини 7 кунгача узайтирилади, перорал қабулга ўтиш мумкин.
12 ёшгача бўлган болаларга метронидазолни худди шундай схема бўйича кг тана вазнига бир марталик 7,5 мг, дозада в/и томчилаб юбориш тавсия қилинади. 12 ёшгача бўлган болаларда максимал суткалик доза – 1 кг тана вазнига 22,5 мг ни ташкил этади.
Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморлар учун (КК дақиқага 30 мл дан кам) метронидазолнинг суткалик дозаси 1000 мг, юборилиши сони 2 марта.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Руҳиятни бузилиши: рухий бузилишлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, депрессия, уйқусизлик, жиззакилик, юқори қўзғалувчанли.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатиялар.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ўткинчи бузилиши, диплопия, миопия, жисмларнинг контурларини ёйилиб кетиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, рангли кўришни бузилиши, нейропатия/кўриш нервини неврити.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрия соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш диарея, глоссит, стоматит оғизда “металл” таъми, иштаҳани пасайиши, анорексия,
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қабзият, панкреатит.
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар ферментлари фаоллигини ошиши (аспартатаминотрансфераза/аланинаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза), холестатик ёки аралаш гепатит ва жигарни баъзида сариқлик билан кечувчи гепатоцеллюлар шикастланиши. Метронидазолни бошқа антибактериал воситалар билан мажмуавий қабул қилаётган беморларда жигарни кўчириб ўтказилишини талаб қиладиган, жигар етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари кузатилган.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тери тошмаси, терини қичишиши, терини қизариши, эшакеми, пуфакли тери тошмаси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикда метронидазолни сувда эрийдиган метаболитини бўлиши билан боғлиқ сийдикни жигарранг-қизил рангга бўялиши, дизурия, полиурия, цистит, сийдикни тутиб тураолмаслик, кандидоз.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: иситма, бурунни битиши, артралгия, холсизлик, тромбофлебит, (оғриқ, юбориш жойида оғриқ, қизариш ёки шиш).
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: электрокардиограммада Т тишчасини яссиланиши.
– метронидазолга ёки бошқа нитроимидазол хосилаларига юқори сезувчанлик;
– марказий нерв тизимини (МНТ) органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ):
– лейкопения (шу жумладан анамнезида);
– жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолларда);
– ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлиги, буйрак/жигар етишмовчилиги эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Метронидазол, инфузия учун эритмасини қўлланганда, унинг бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири ахамиятсиз, аммо айрим дори препаратлари билан бир вақтда буюрилганда эхтиёткорликка риоя килиш лозим:
Варфарин ва бошқа билвосита антикоагулянтлар. Метронидазол билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбинни ҳосил бўлиш вақтини ошишига олиб келади.
Дисульфирам (эспераль). Бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун метронидазолни дисульфирамни охирги икки хафта давомида қўллаган беморларга буюриш мумкин эмас.
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу унинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига ва ножўя холатларни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигар микросомал ферментларни рағбатлантирадиган препаратларни бир вақтда буюриш (фенобарбитал, фенитоин), метронидазолнинг элиминациясини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида уни плазмадаги концентрацияси камаяди.
Литий препаратларининг юқори дозалари билан узок вақт даволанган беморларда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва интоксикация симптомлари ривожланиши мумкин.
Метронидазолнинг микробларга қарши таъсири сульфаниламидларни антибиотиклар билан мажмуада қўлланганда кучаяди.
Метронидазолни қутбланмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромид) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Метронидазол, инфузия учун эритмани бошқа дори препаратлари билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди!
Буйрак, жигар касалликларида эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истъемол қилиш мумкин эмас, чунки метронидазол спиртли ичимликларга нисбатан жирканишни чақириш қобилиятига эга. Препаратни узоқ вақт қабул қилишни периферик қон манзарасини назорати остида ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас; кейинчалик фақат агар она учун фойдаси, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холдагина буюриш мумкин. Метронидазол билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қабул қилиш давомида бош айланиши ривожланиши мумкинлиги сабабли, беморлар диққат эътибор ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қиладиган фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим.
Ҳаддан ташқари юқори дозалари ножуя самараларни, асосан кўнгил айниши, қусиш ва бош айланишини кучайишига сабаб бўлиши мумкин; oғирроқ холларда атаксия, парестезиялар ва тиришишлар аниқланиши мумкин. Даволаш симптоматик. Махсус антидоти йўқ.
100 мл дан полипропилен флаконда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Музлатилмасин.
3 йил.
Препарат ўрамида курсатилган яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Шифокор рецепти бўйича.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 140163, Самарқанд ш., Фарход ш., 9.
Тел/Факс: +998662307700 Э-почта: info@seem.uz Web: www.seem.uz













