Линкор

Препаратнинг савдо номи: Линкор

Таъсир этувчи модда (ХПН): Фруктоза -1,6 – дифосфат тринатриевая соль.

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлашга кукун.

Таркиби:
Ҳар бир флакон кукун билан:
Фруктоза-1,6-дифосфат тринатрийли тузи (фруктозо -1,6 – дифосфат тринатрий октагидрат кўринишида) 5 г (10 г) сақлайди.
Ҳар бир флакон эритувчи билан:
Инъекция учун сув 50 мл (100 мл) сақлайди.

Таъриф: оқ ёки деярли оқ рангдаги кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун препарат.

АТХ коди: С01ЕВ07

Фармакокинетикаси

Фруктоза -1,6 – дифосфат тринатрийли тузининг плазма таркибидаги концентрацияси, 250 мг/кг доза инфузиядан кейин 5 дақиқадан кейин ўлчанганда 770 мг/л болган. Инфузия тугагандан 80 дакика ўтгандан кейин фруктоза -1,6 – дифосфат тринатрийли тузи аниқланиладиган даражада аниқланди. Томирлардан ташқари айланиши, эритроцитар ва плазматик фосфотаз таъсири остида неорганик фосфат ва фруктозагача гидролизланиши фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи сабабли плазмадан йўқолади.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг асосий таъсир механизми ҳужайра девори билан фосфофруктокиназа, пируваткиназа, лактаткиназанинг фаоллигини рағбатлантириш ва охир-оқибат ҳужайра ичидаги юқори энергияли фосфат захирасининг кўпайиши билан таъсир қилишдир. Унинг ҳужайра ичидаги концентрацияси ҳужайра турига қараб ўзгаради. Инсон қизил қон таначалари ичидаги фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи концентрацияси 6-10 мг / л дир.
Ҳужайра юзаси билан ўзаро таъсир калий ионларининг ҳужайрага диффузиясининг ортиши кўринишида ҳам намоён бўлади. Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи гиперкалемиянинг салбий таъсирларига қарши туради, юрак мушакларидаги аденозин трифосфат захирасини камайишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятини тохташини олдини олиб уни мустахкамлаб туради.
Миокард ишемиясида АТФ ва креатин фосфат захираларини сақлаб, фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи кардиореспиратор реанимацияга ёрдам беради, коронар артерияларнинг ўткир окклюзияси оқибатида некроз зонасини чеклайди; қулай кардиоциркуляр таъсирга сабаб бўлади ва кенг миокард инфаркти бўлган беморларга буюрилганда гемодинамикани, айниқса бошлангиз босқичда яхшилайди.
ЛИНКОР геморрагик ва травматик шокларда ҳимоя фаолиятини кўрсатади. Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи гипоксик стресс таъсирини камайтириш, мия тўқималарига ҳимоя таъсир кўрсатади.
Сурункали коронар юрак касаллиги бўлган беморларда фруктоза-1,6–дифосфат тринатрийли тузи юракнинг ишлаши ва функциясини яхшилайди; цитостатикларнинг юракка токсик таъсирининг биокимёвий ва електрокардиографик кўринишларини камайтиради. Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи узоқ муддатли ишемик кардиоплегиядан кейин етарли юрак фаолиятининг тикланишини тезлаштиради.
Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи жигар ва буйракларни ишемиядан, ишемик реперфузиядан кейинги функционал ва органик шикастланишдан ҳимоя қилади.
Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи периферик қон томирлари касаллигига чалинган беморларда қон реологик параметрларини яхшилайди. Бир нечта қон қуйиш билан фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи ички эритроцитлар энергия захирасини оширади, қуйилган плазмадаги калий консентрациясини пасайтиради, хужайрада калий ва натрийнинг нормал нисбатини тиклайди, бу қизил қон ҳужайралари мустахкамлигини ва гемолитик резистентлигини яхшилайди.
Катталарда нафас олишнинг дистресс-синдромини даволашда, фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи ҳужайралардан гистаминнинг ажралишини камайтириш ва нейтрофилларда бўш кислород радикалларини хосил бўлишини олдини олиш йўли билан ўпканинг макроваскуляр шикастланишини кучсизлантиради.
Фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи азот балансига ижобий таъсир кўрсатади ва умумий парентерал овқатланишда глюкозадан фойдаланишни таъминлайди.

– ўткир миокард инфарктида,
– миокард инфарктида шок ҳолати, шикастланишлар, қон кетиши, инсултлар ва оғир инфексияларда,
– сурункали юрак етишмовчилигида,
– интраоператив миокард ишемиясида,
– турли локализация ишемияси,
– бош мия қон айланишининг ўткир бузилишида,
– гипофосфатемия, метаболизм бузилиши билан келиб чиқадиган (ичкиликка берилганда, толиқиш, нафас олиш етишмовчилиги, қондаги оксигенациянинг пасайиши, нейролептиклар билан дозани оширилиши),
– жуда кўп трансфузия ва юрак жаррохликларида экстракорпорал парэнтерал қон айланшда, жигар жаррохлигида, парентерал озикланишда ва дифосфоглицерат захирасининг камайганлигида.
– гипотензия ёки оксигенациянинг пасайишида, аъзоларнинг (жигар, буйрак) кўчириб ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни профилактикасида,
– спорт тиббиётида кучли машқлардан сўнг энергия истеъмолини тиклашда,
– жисмоний зўриқиш синдроми ривожланишининг олдини олиш, ўта жисмоний зўриқишга мослашишни такомиллаштиришда.

Препарат фақат вена ичига инфузия учун мўлжалланган.
Тез вена ичига инфузия учун (1 мл / мин гача тезликка мос келадиган 10г / мин гача тезликда) 5 г фруктоза-1,6– дифосфат тринатрийли тузи 50 мл ли эритувчисида эритилганда 10 % ли эритма олинади. Тавсия етилган кундалик дозалар ва даволашнинг давомийлиги ҳолатнинг жиддийлиги билан белгиланади. Ўткир холларда препарат одатда 70-160 мг/кг миқдорида қўлланилади (кунига 2 шишага тўғри келади). Агар юқори дозаларни киритиш керак бўлса, умумий суткалик дозани 2 га бўлиш тавсия этилади.

Гипофосфатемияни даволаш учун белгиланган миқдор фосфорнинг ортиқча пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун камчиликнинг оғирлигига боғлиқ бўлиши керак.

Муҳим!
Тайёрланган эритма шаффоф, рангсиз ёки оч сариқ, бегона зарралардан холи бўлиши керак. Эритма тайёрланганидан кейин дарҳол ишлатилиши керак.
Тайёрланган эритма фақат бир марта ишлатилиши мумкин.

Жуда кам холларда:
– гиперфосфатемия (мувозанатсиз дозаларда),
– 10мл / мин тезлик билан қуйилганда аллергик реакцияларнинг ҳар ҳил даражалари, анафилактик шок холатигача кузатилиши мумкин, пульсация, кўл ва оёқларда “жимирлаш”, увишиш,
– юборилган жойда оғриқ, тери тирнаш хусусияти, тромбоз, флебит (экстравазация холатларида).

– препаратга маълум бўлган юқори сезувчанлик,
– гиперфосфатемия,
– буйрак етишмовчилиги,
– ирсий фруктоза ўзлаштира олмаслик,
-18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (самарадорлик ва хавфсизлик белгиланмаган),
-ҳомиладорлик ва лактация (хавфсизлик ва самарадорлик бўйича маълумотларнинг етишмаслиги туфайли).

Фруктоза-1,6-дифосфат тринатрийли тузи нинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири қайд этилмаган.
Мослик: ЛИНКОРни рН 3,5 дан 5,8 оралиғида бўлган мухитда эримайдиган, шунингдек кальций тузларининг ишқорий эритмалари билан бирга қўллаш керак эмас. Бошқа эритувчилар билан аралаштирмаслик керак.

50 мл / мин дан паст креатинин клиренси бўлган беморларда қондаги фосфатлар даражаси доимо назорат қилиниши керак. Гиперфосфатемия белгилари пайдо бўлса, препаратнинг дозасини камайтириш тавсия этилади.
Даволаш пайтида плазмадаги электролитлар даражасини кузатиш керак.
Автомобилни бошқариш қобилиятига ёки потенциал хавфли механизмларга таъсир кўрсатиш хусусиятлари:
Автомобилни ёки потенциал хавфли машиналарни бошқаришда эҳтиёт бўлиш керак.

Фруктоза-1,6-дифосфат тринатрийли тузи нинг дозани ошириб юбориш симптомлари маълум эмас.

5 г ёки 10 г дан шиша флаконларда. Битта флакон эритувчиси – 50 мл (5 г учун) ёки 100 мл (10 г учун) флаконларда инъекция учун сув, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дори воситаси учун яроқлилик муддати 2 йил.
Эритувчи учун яроқлилик муддати 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Шифокор рецепт бўйича берилади.

China Meheco Corporation No.18 Guangmingchongjie, Dongcheng District, Beijing, China
Tel.: +86-10-67107510
E-mail: zenglijun@mehecointl.com.cn Хитой.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: